Maoniy ilmi
Маоний илми – муқтазои ҳолга мувофиқ бўлган араб лафзларини ҳолатларини ўрганадиган илмдур. Чунки сўзларнинг ўринлари турлича ва суратлари ўзгарувчан бўлади.
Балоғат фани илмул маъоний, илмул баён ва илмул бадиъ деб номланувчи уч қисмдан иборат бўлиб, илмул маъоний балоғатнинг мана шу уч илмларидан биридир. Маъоний (المعانى (сўзи арабча сўз бўлиб, معنى сўзининг кўплик шаклидир. У бирор нарсанинг мақсадини ифода қилади ва луғатда “мақсад” деган маънони англатади. Баён соҳибларининг истилоҳида маъоний сўзи зеҳнда тасаввур қилинган нарсани лафз билан ифодаланишидир.
Маъоний илмининг қисқача ва батафсил таърифлари:
Илмул маоний - гапнинг муқтазои ҳол, яъни талаб қилинган ҳолатга мос қилиб келтириш усулларини ўрганадиган илмдир. Илмул маъоний у билан арабий лафзларнинг муқтазои ҳолга мутобиқ келадиган ҳолатлари ўрганиладиган илмдир. Илмул маъоний арабий лафзларнинг муқтазои ҳолга мутобиқ келадиган ҳолатлари у орқали ўрганиладиган усуллар ва оидалардир.
Маъоний илми жумлани ва унда воқеъ бўладиган ўзгаришларни ўрганади. Каломни наҳв қоидаларига риоя қилиниши ва муқтазои ҳолга мутобиқ келишини талаб қилган ҳолда ундаги тақдим ва таъхир, ҳазф ва изофа, таъриф ва танкир, қаср, тахсис, фасл ва васл, ийжоз, итноблари борасида баҳс юритади. Шу ўринда таърифларда қўлланилаётган “ҳол” ва “муқтазои ҳол” атамаларига изоҳ бериб ўтсак:
Ҳол ( مقام – (мутакаллим ўзининг иборасини махсус суратга кўра келтирмоғига ундовчи иш. Яъни, ҳол ёки мақом гап айтилган ўрин бўлиб, у мутакаллимни (сўзловчини) ўз каломида аслий маънога қўшимча бирор хос нарса келтиришга ундайди.
Муқтазо (المناسب اإلعتبار – (махсус сурат бўлиб, ибора (гапираётган гапимиз) унга кўра келтирилади. Муқтазо ҳолга каломнинг мувофиқ келиши – калом ўша хос нарсани ўз ичига қамраб олишидир.
Калом ҳолатларга қараб ўзгаради. Ҳолат мақтов, яъни мадҳ бўлганда бу мақтов итнобни, яъни узундан узоқ гапиришни тақозо қилади. Чунки мақташ бир-икки сўз билан амалга ошмайди. Ҳолат уришиш, койиш бўлганда ҳам гапни кўпайтириш талаб қилинади. Бу ўринда мақтов ёки койиш ҳол, итноб қилиш эса муқтазои ҳол бўлади. Бордию хитоб қилинаётган киши зийрак ёки хабар ҳақида маълумотга эга бўлса, унинг зийраклиги гапни қисқа – ийжоз қилиб гапиришни талаб қилади. Бу ўринда ҳам зийраклик ҳол, гапни ийжоз қилиш эса муқтазои ҳол ҳисобланади.
Мухотаб мункир бўлганда эса, унга гапни таъкид билан айтиш зарур бўлади. Шунингдек, бундан бошқа ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Гапни ҳол тақозо қилаётган нарсага мос бўлиши учун уни итноб ёки ийжозга кўра келтириш балоғатнинг асосий шартларидандир.
uz.wikipedia.org