Иброҳим ибн Наср
Бўритегин, Тамғачхон Иброҳим
(?-тахминан 1070)
(1040-1070)
Мовароуннаҳрдаги Ғарбий қорахонийлар хоқонлиги асосчиси. Қорахонийлардан. Отаси Наср ибн Али. Илоқ ҳокими (1017-1021). У ерда Бўритегин, амир ва малик унвонлари билан тангалар зарб эттирган. Қорахоний бекларидан Алитегин туркманлар ёрдамида Мовароуннаҳрни босиб олган пайтда (1025) Иброҳим ибн Наср унинг фарзандлари қўлига асир тушган. 1037 йилда асирликдан қочиб Хўжандни эгаллаган. Бироқ, акаси, Фарғона ҳукмдори Муҳаммад билан чиқиша олмай, жанубга йўл олди ва 1038 йилда Амударё бўйи вилоятлари Хутталон, Вахш ва Чағониённи босиб олди. У ерда куч тўплаб Мовароуннаҳрни марказий ҳудудларига бостириб кирган ва Кеш, Самарқандни эгаллаган(1040). Кўп вақт ўтмай у Мовароуннаҳрни ва Фарғонани ўзига бўйсундириб, мустақил сиёсат юрита бошлайди. Натижада қорахонийлар икки мустақил давлатга ажралиб кетади: Бири пойтахти Болосоғунда бўлган Шарқий қорахонийлар, иккинчиси маркази Самарқандда бўлган Мовароуннаҳрдаги Қорахонийлар давлати эди.
Иброҳим ибн Наср ўзини Тамғачхон деб эълон қилган ва мустақил давлат бирлашмаси — Ғарбий қорахонийлар хоқонлигига асос солган. Бу ғалабалардан сўнг Иброҳим Тамғач “буғрохон” унвонига сазовор бўлади. Иброҳим ибн Наср 1041-1042 йилларда Бухорни эгаллаган. 1043 йилда Чағониённи ғазнавийлар, сўнгра бир оз вақтдан кейин салжуқийлар босиб олган. Иброҳим ибн Наср салжуқийлар билан Термиз ва Балхга эгалик қилиш учун курашган. ХИ аср ўрталарида Шарқий хоқонликни қамраб олган ўзаро жанжаллар, низолардан фойдаланиб Иброҳим ибн Наср Фарғона, Шоҳ, Исфижоб, Тароз ва ҳатто Қорахонийларнинг Чу воҳасида жойлашган асосий пойтахти Боласоғунни ҳам эгаллаб олган. Бироқ, шунга қарамасдан у Самарқандни ўз пойтахтлигича қолдирган. Умрининг охирида фалаж бўлиб қолган Иброҳим ҳокимиятни оғли Шамсумулкка топширган.
Тамғачхон Иброҳим ўқимишли, ақлли ва тадбиркор хоқон бўлган. Ўз сиёсатида уламоларга таяниб иш юритган. У Самарқандда тартиб-осойишталик ўрнатиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш тоғрисида алоҳида ғамхўрлик қилган, оғрилик ва талончилик учун қаттиқ жазолаган. Қурилиш ишларига катта эътибор берган. Масалан, 1066 йилда унинг буйруғи билан Қусам ибн Аббос мақбарасига яқин жойда мадраса қурилган, шунингдек, Самарқандда қаср ҳам қурдирганлиги маълум.
РукнларЎзбекистон ҳукмдорлари
Uzpedia.uz