Ғойиб ибн Ботир
(Қорабойхон)
(туғилган йили номъалум)
(1746-1756)
Хива хони. У иноқлар нуфузини йўқотиш пайида бўлиб, ўзбек қабилаларига қарши курашди. Ўзбек қабилалари Ғойибнинг укаси Абдулла бошчилигида хонга қарши қўзғолон кўтардилар. Қўзғолонга Бухоро хони Муҳаммад Раҳимхон аралашди. Гойиб тахтдан тушириб, ўз нойиби Темурғозини хон этиб тайинлайди. Муҳаммад Раҳимхон вафот этгач (1758 йил), иноқлар ҳокимиятни яна қўлга олдилар.
РукнларЎзбекистон ҳукмдорлари
Loyiha rivoji uchun hayriya qiling: 9860 3501 4465 8134. @Shaka_rj
Maqsad sun'iy intellekt javoblarini ko'paytirish
Uzpedia.uz