Абдулмўминхон



Абдулмўмин ибн Абулфайзхон

(1738 йил — Бухоро — 1751 йил)

(1747-1751)

Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. Абулфайзхоннинг ўғли.

Абулфайзхоннинг етти фарзанди бор эди. У маст чоғида уларни ўлимга маҳкум этади. Ҳали гўдак бўлган Абдулмўмингина тахт остига яшириниб, омон қолади. Абулфайзхон ўлимидан сўнг (1747), Абдулмўминни Муҳаммад Раҳим оталиқ тахтга ўтқизади ва ўзига куёв қилиб олади. Бухорода турган эрон шоҳи Нодиршоҳнинг укаси Алиқулихон бошчилигидаги қўшин ўз юртига жўнатиб юборилган. У тахтга ўтқизилган бўлсада амалда ҳокимят бутунлай манғитлар қўлида, яъни Муҳаммад Раҳим қўлида бўлган. Бироқ орадан 4 йил ўтгач, Муҳаммад Раҳим куёви Абдулмўминни ҳам ўлдиртириб, тахтга Абулфайзхоннинг кичик ўғли Убайдуллахон III ни ўтқазади (1751).

РукнларЎзбекистон ҳукмдорлари



Uzpedia.uz