Абдулла Мирзо



(1433-1451)

(1450-1451)

Мовароуннаҳр ҳукмдори (1450-1451). Темурийлардан. Улуғбекнинг укаси Иброҳим Мирзонинг кенжа ўғли. Отаси вафотидан сўнг, Форс вилоятига ҳоким қилиб тайинланган. Бироқ у ҳали ёш бўлгани сабабли давлат ишларини онаси Руқия бегим билан отабек Шамсиддин Шерозий бошқарган. 1447 йил амакиваччаси Султон Муҳаммад Мирзо Форс вилоятини босиб олгач, Ҳиротга қочиб келган. 1448 йилда эса амакаси Улуғбекнинг хизматига кириб, унинг қизига уйланган. Абдуллатифдан кейин Мовароуннаҳр тахтига ўтирган. Аммо тожу тахт даъвогари Султон Абу Саид Мирзога қарши жангда ҳалок бўлган.

РукнларЎзбекистон ҳукмдорлари



Uzpedia.uz